Ўзбекистонда ой бошидан қандай об-ҳаво кутилмоқда

Ўзбекистонда 1-август куни ҳаво қуруқ бўлиши кутилмоқда, қисқа муддатли ёмғир фақат тоғли ҳудудларда ёғиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Тошкент шаҳри
Ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, кечга томон 12-15 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-24°, кундузи 34-36° бўлади.

Қорақалпоғистон республикаси, хоразм вилояти
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-16 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23°, кундузи 31-36° бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 19-24°, кундузи 33-38° бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари
Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-16 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 19-24°, кундузи 32-37° бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-16 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 21-26°, кундузи 35-40° бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари
Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 19-24°, кундузи 32-37° бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари
Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 23-28° бўлади.

Ўзбекистон