10 ойда 15 мингдан ортиқ фуқаро оилавий зўравонлик учун жазоланди

Ўзбекистонда 2024 йилнинг 10 ойида оилаларда кузатилган зўравонликлар сонини очиқлади. Бу ҳақида Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов  Телеграмъдаги каналида хабар берди.

Унга кўра, январь-октябрь ойлари давомида мамлакатда 15 427 нафар шахс оиладаги зўравонлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган. Уларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59−2-моддаси қўлланган. Шундан 9210 нафарига жарима жазоси, 6217 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.

Шунингдек, яна 399 нафар шахс оиладаги зўравонлик учун Жиноят кодексининг 126−1-моддаси билан судланган. Уларнинг 126 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 255 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган. 18 нафар шахс шартли ҳукм қилинган.

Ўзбекистон