Иорданиядаги Исроил элчихонаси яқинида отишма юз берди
Исроилнинг Иорданиядаги элчихонаси яқинида содир бўлган отишмада уч нафар хавфсизлик хизмати ходими яраланди. Бу ҳақида Deutche Welle хабар берди.
Иорданиянинг Петра ахборот агентлигига кўра, ҳужумчи Амманнинг Рабиа туманида полиция патрулига қарата ўқ узган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жавоб ўқи узган, натижада жиноятчи ўлдирилган. Полиция Аммандаги отишма содир бўлган Рабиа ҳудудини ўраб олди ва маҳаллий аҳолини уйларини тарк этмасликка чақирди.
Ғазо секторида уруш бошланганидан бери Исроилнинг дунё бўйлаб дипломатик ваколатхоналари бир неча бор ҳужумга учраган. Шундай қилиб, октябрь ойида Дания ва Швецияда Исроил элчихоналари яқинида портлаш ва отишмалар содир бўлди. Сентябрь ойида Мюнхендаги Исроил бош консуллиги яқинида отишма содир бўлган эди.