Тошкентдаги марказий кўчалардан бири 1 ойга ёпилади
Тошкент шаҳри Миробод тумани Тарас Шевченко кўчасининг бир қисми 1 ойга ёпилади. Бу ҳақида Миробод туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Миробод тумани Тарас Шевченко кўчасида 24/7 режимда фаолият юритувчи кўнгилочар (гастрономик) кўчани ташкил этиш мақсадида транспортлар ҳаракати чекланади.
Таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 27 ноябрьдан Тарас Шевченко кўчасининг (94-умумтаълим мактабидан) Саид Барака кўчаси кесишмасигача бўлган 200 метр қисми жорий йилнинг 25 декабрь санасига барча турдаги транспорт ҳаракати учун ёпилишини маълум қиламиз, дейди ҳокимлик.
Ҳокимлик ноқулайликлар учун узр сўра, йла йўллардан фойдланишни тавсия қилди.