Андижоннинг иккита туманида 966 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилди

Андижон вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда. Бу ҳақида “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Балиқчи туманида фаолият юритувчи “Т.Т.” МЧЖ масъул шахслари тўғридан тўғри тармоққа улаб, 630 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган.

Шунингдек, Андижон тумани “Б.Ч.” ва “О.Р.” хусусий корхоналари масъул шахслари тармоққа ўзбошимчалик билан улаб, 366 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Андижон