Ўзбекистонда 1 километр квадрат майдонга қанча аҳоли тўғри келиши айтилди

Ўзбекистонда 2022 йилнинг 1 январь ҳолати бўйича 1 километр квадрат майдонга 78,6 аҳоли тўғри келади.

Бу 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 1,6 кишига ортган (2021 йилда 1 километр квадратга 77 киши).

Ҳудудлар бўйича 1 километр квадрат ер майдонига тўғри келадиган ўртача аҳоли сони:

  • Қорақалпоғистон — 11,7 киши;
  • Андижон вилояти — 756,6 киши;
  • Бухоро вилояти — 49,1 киши;
  • Жиззах вилояти — 68,1 киши;
  •  Қашқадарё вилояти — 119,3 киши;
  • Навоий вилояти — 9,3 киши;
  • Наманган вилояти — 394 киши;
  • Самарқанд вилояти — 240,4 киши;
  • Сурхондарё вилояти – 136,5 киши;
  • Сирдарё вилояти — 205,3 киши;
  • Тошкент вилояти — 192,9 киши;
  • Фарғона вилояти — 576,4 киши;
  • Хоразм вилояти — 318 киши;
  • Тошкент шаҳри — 8035,1 киши.

Янгиликлар