Бола парвариши билан банд бўлган аёлларга меҳнат стажи қўшилади

«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги ҳамда Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси қабул қилинди.

Қонун лойиҳасига кўра, амалдаги қонунчиликка қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши назарда тутилади:

  • болаликдан ногиронлиги бўлган болаларга 18 ёшгача қараган даврини иш стажига қўшиб ҳисоблаш;
  • болани парваришлаш вақтининг хаммасини жамлаганда кўпи билан 6 йиллик даврни иш стажига қўшиб ҳисоблаш;
  • боқувчисини йўқотганлик пенсияси тўловларини марҳумнинг қарамоғидаги фарзандларига улар 18 ёшга (агар умумий ўрта таълим муассасаси, академик лисей ва олий таълим муассасасида ўқиётган бўлса, 23 ёшга) тўлгунга қадар тўлаш;
  • республика ҳудудида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши таҳдиди мавжуд бўлганда пенсия олиш ҳуқуқи вужудга келган фуқаролар ушбу тадбирлар (чекловлар) даврида ёки тугагандан сўнг бир ой ичида пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этган тақдирда уларга пенсияни уни олиш ҳуқуқи пайдо бўлган санадан тайинлаш.

Шунингдек, қонун лойиҳасига Чернобиль АЭСдаги авария туфайли майибланиш ёки касаллик оқибатида III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик пенсияси тайинлаш тартиби ҳам киритилган.

Янгиликлар