Бухоро ҳокими ўринбосари коронавирусдан даволанаётган беморлар ҳолидан хабар олди (фото)
Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Мирали Ҳамроев вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Илҳом Нарзиев ҳамроҳлигида 11 август куни коронавирусдан даволанаётган беморлар ҳолидан хабар олди. Бу ҳақида Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳоким ўринбосари шифохонанинг жонлантириш ва бошқа бўлимларида даволанаётганларга шифо тилаб, уларнинг соғайиши учун барча чоралар кўрилишини таъкидлади.
Мирали Ҳамроев муассасадаги шароитлар, моддий-техник база ва дорилар таъминоти билан ҳам танишди, мутасаддиларга ушбу масалаларда ҳокимлик доим ёрдамга тайёрлигини билдирди.
Аввалроқ коронавриусга чалинган Бухоро ҳокимининг аҳволи ҳақида маълумот берилган эди.
Шунингдек, Бухоро соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи вилоятдаги эпидемиологик вазият юзасидан ахборот берди.