Самарқандда «Nexia» уриб юборган пиёдани «Cobalt» босиб кетди
Самарқанд шаҳрида 6 март куни пиёдани аввал «Nexia», кейин «Cobalt» уриб юборди.
Маълум қилинишича, соат 21:50 да Фирдавсий кўчасидаги чойхона қаршисида 1999 йилда туғилган ҳайдовчи Ш.А. «Nexia»ни бошқараётиб, йўлни кесиб ўтаётган 1977 йилда туғилган О.Б.ни уриб юборган.
Шундан сўнг бир йўналишда ортидан ҳаракатланиб келаётган «Cobalt» ерда ётган ушбу фуқарони босиб ўтган. Оқибатда пиёда тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.