Президент 2026-йилни «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили» деб эълон қилишни таклиф қилди
Президент Шавкат Мирзиёев, 2026-йилни мамлакатда «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили», деб эълон қилиш таклифини берди.

Давлат раҳбари Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаатида: «Машаққатли кунларда одамлар, маҳалла аҳли елкадош бўлиб, қийинчиликларни енггани»ни билдирди.
Шавкат Мирзиёев «оила — оилага, қўшни — қўшнига кўмак бериб яшаш, мана шундай ўта ноёб қадриятга доимо содиқ қолиш, ёш авлодни айнан шу руҳда тарбиялаш керак» эканлигини таъкидлади.
Мана шундай буюк мақсадга эришишда маҳалла тизимининг ўрни ва таъсири беқиёс. Чунки маҳалла тинч ва аҳил бўлса, жамиятимиз тинч ва ҳамжиҳат бўлади. Маҳалла ривожланса, бутун мамлакатимиз юксалади,
– деди президент.
Натижада, Шавкат Мирзиёев 2026-йилни Ўзбекистонда «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили», деб эълон қилишни таклиф қилди.





