Колониядан қочиб, 9 ёшли қизга зўрлик ишлатган эркак 18 йилга қамалди
Жиноят ишлари бўйича Оҳангарон шаҳар судида, Фарғона вилоятида туғилган, муқаддам судланган шахсга нисбатан ҳукм оқилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, 16 октябрь куни Оҳангарон туманида вояга етмаган қизга, уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган шахс (1994 й.т. М.Т.)га нисбатан жиноят иши қўзғатилган эди.
Мазкур, жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.
Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ М. Т. вояга етмаган С. Х. (қиз бола, 2016 йилда туғилган)га нисбатан Жиноят кодексининг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шунингдек, Жиноят кодексининг 34-моддаси (рецидив жиноят) 3-қисми «а» бандига асосан эркак ўта хавфли рецидивист деб топилди.
Эндиликда, эркак тайинланган жазо муддатининг дастлабки 2 йилини турмада, жазонинг қолган муддатини махсус тартибли колонияларда ўташи белгиланди.




