Ўзбек сўмини оловда ёқиш ҳолати юзасидан суриштирув бошланди
Ижтимоий тармоқларда «Хорижликлар Ўзбек сўмини оловда ёқишди» изоҳи билан видеохабарлар тарқалди. Вазият юзасидан ИИББ матбуот хизмати изох берди.

Хусусан, ушбу видеода хорижий давлат фуқаролари бўлган уч нафар шахс 2000 сўмлик банкнотани ёқиб, тамаки тутатгани акс этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда, — дейилади хабарда.
Суриштирувлар якуни бўйича қонун доирасида тегишли чоралар кўрилиши таъкидланди.




