Наманганда вояга етмаган қариндошини зўрлаган хавфли рецидивист 18 йилга қамалди

Жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон туман судида хавфли рецидивист деб топилган эркакка нисбатан ҳукм эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, 14 октябрь куни соат 22.00да Наманган вилояти ИИБга Янгиқўрғон тумани тиббиёт бирлашмасидан, шу куни соат 21.00да ноъмалум эркак Янгиқўрғон туманидаги хонадонларнинг бирида, қариндошлари билан тўй маросимида қатнашган 2018 йилда туғилган вояга етмаган қизни номусига текканлиги хақида хабар қилинган эди.

Мазкур жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилган.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ эркакка (1987 йилда туғилган) вояга етмаган қизни (2018 йилда туғилган)га нисбатан Жиноят кодексининг 112-моддаси (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 1-қисми, 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисми ва 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 34-моддаси (рецидив жиноят) 3-қисми «а» бандига асосан Б. С. ўта хавфли рецидивист деб топилган.

Эркак тайинланган жазо муддатининг дастлабки 3 йилини турмада, жазонинг қолган муддатини махсус тартибли колонияларда ўташи белгиланди.

Янгиликлар