Нигерияда масжид портлади: 7 киши ҳалок бўлди

Нигерия шимоли-шарқидаги масжидда юз берган портлаш оқибатида бир неча киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда France Press (AFP) ахборот агентлиги хавфсизлик идораларидаги манбага таяниб хабар берди.

Чоршанба куни Нигериянинг Майдугури шаҳридаги масжидда юз берган портлашда 7 нафар киши ҳалок бўлди, — дейилади мақолада.

Портлаш маҳаллий вақт билан тахминан 18:00 да Борно штати пойтахти Майдугури шаҳридаги Гамбору асосий бозоридаги масжидда содир бўлган. Ҳодиса шом намози вақтида юз берган.

Янгиликлар