Тошкентда эҳсон қутисини очишга уринган эркак ушланди

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 8 март куни масжид эҳсон қутисини очишга уринган эркак ушланди.

Маълум қилинишича, соат 23:50 да Миллий гвардия Тошкент шаҳар қўриқлаш бошқармасига Бунёдкор кўчасида жойлашган «Новза» масжидидан «ташвиш» хабари келиб тушган.

Туман қўриқлаш бўлими тезкор ҳаракатланувчи гуруҳи ушбу хабар асосида масжидга етиб борганида, у ерда номаълум шахс масжидга тегишли эҳсон қутисини очишга урингани маълум бўлган.

Қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан номаълум шахс воқеа жойида қўлга олиниб, белгиланган тартибда Чилонзор тумани 2-сонли ички ишлар бўлимига топширилган.

Текширишлар натижасида қўлга олинган шахс Хоразм вилоятининг Гурлан туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган М.М. экани аниқланган.

Янгиликлар