Google 2021 йилда энг кўп қидирилган мавзуларни эълон қилди

Маълум қилинишича, қидирувга берилган мавзулар 12 та бўлимга ажратилган ҳолда берилган: энг кўп қидирилганлар, хабарлар, актёрлар, ўйинлар, овқатлар, спортчилар, одамлар, кинолар, телекўрсатувлар, спорт гуруҳлари, мусиқалар, вафот этганлар.

Энг кўп қидирилган мавзулардан қўйидагилар жой олган:

  1. Австралия ва Ҳиндистон;
  2. Ҳиндистон ва АҚШ;
  3. Ҳиндистон Премьер-лигаси;
  4. Миллий баскетбол ассоциацияси;
  5. UEFA Euro 2020;
  6. Америка кубоги;
  7. Ҳиндистон Янги Зеландияга қарши;
  8. Т20 Жаҳон чемпионати;
  9. Кальмар ўйини.

Энг кўп қидирилган хабарлар мавзуси:

  1. Афғонистон;
  2. AMC акцияси;
  3. ковид вакцинаси;
  4. Dogecoin;
  5. GME акцияси.

Энг кўп қидирилган актёрлар:

  1. Алек Болдуин;
  2. Пит Дэвидсон;
  3. Арян Хон;
  4. Жина Карано;
  5. Арми Ҳаммер.

Энг кўп қидирилган ўйинлар:

  1. PopCat;
  2. FIFA 22;
  3. Battlefield 204;
  4. モンハン ライズ (Monster Hunter Rise);
  5. Resident Evil Village.

Янгиликлар