Шавкат Мирзиёев «2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармонни имзолади

Шавкат Мирзиёев «2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Қабул қилинган фармон лойиҳаси бўйича 16,7 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушган. Уларни ҳар томонлама кўриб чиқиш якунига кўра, ҳужжатга қарийб 100 та концептуал ҳамда 200 дан ортиқ аниқлаштирувчи таҳририй ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Фармонда Ўзбекистонни кейинги 5 йилда ривожлантиришнинг 7 та устувор йўналиши доирасида 100 та мақсадларга эришишга қаратилган ва 2022 йилда амалга оширилиши лозим бўлган 398 та чора-тадбир назарда тутилмоқда.

Режалаштирилаётган чора-тадбирларни молиялаштиришга 2022 йилда умумий қиймати 55 триллион сўм ва 11,7 миллиард доллар миқдоридаги маблағлар кўзда тутилмоқда.

Янгиликлар