Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги йирик инвестиция лойиҳалари ривожи муҳокама қилинди

Учрашув давомида, Ўзбекистон – БАА стратегик шериклик муносабатлари жадал ривожланиб бораётгани алоҳида қайд этилди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Суҳбат аввалида вазир давлат раҳбарига БАА Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён, Бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад Ол Мактум, Вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён ва Абу-Даби Амирлиги валиаҳди Шайх Ҳолид Ол Наҳаённинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Товар айирбошлаш ва инвестициялар ҳажми, қўшма корхоналар сони ортиб бормоқда. Бешинчи Тошкент инвестиция форуми доирасида БАА компаниялари билан қатор янги келишувлар имзоланиши кутилмоқда.

«Яшил» энергетика, ёқилғи ишлаб чиқариш, транспорт, логистика, сунъий интеллект, рақамлаштириш ва бошқа йўналишлардаги йирик лойиҳаларни жадаллаштиришга келишиб олинди.

Ўзбекистон