Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер рафиқаси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга келди

Музокаралар доирасида бир қатор янги қўшма лойиҳа ва дастурларни ишга тушириш режалаштирилган

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Германия Федератив Республикаси президенти Франк-Вальтер Штайнмайер рафиқаси ҳамроҳлигида мамлакатга келди, деб хабар беради УзА.

«Тошкент-Ҳумо» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Очилбой Раматов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Томонлар савдо, саноат кооперацияси, энергетика ва «яшил» технологиялар, транспорт ва логистика, фармацевтика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш, таълим ва гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратадилар.

Ўзбекистон