Ўзбекистонда ОТМларга кириш учун бериладиган имтиёзлар қайта кўриб чиқилади
Президентнинг «Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Ҳужжат лойиҳасида келтирилишича, олий таълим муассасаларига кириш учун берилган имтиёзларни хатловдан ўтказиб, уларни қайта кўриб чиқиш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, имтиёзларни ягона ҳужжатда қатъий рўйхатини шакллантириш ҳамда умумий квотага киритмаслик тўғрисидаги қоида белгиланиши мумкин.
Бунда муассасаларга ўқишга киришда имтиёзлар беришни тўлиқ рақамлаштириш ҳамда электрон платформа орқали амалга оширилишини йўлга қўйиш режалаштирилган. Шу билан бирга, ўқишга киришда имтиёзлар беришнинг шаффоф тартибини белгиланади.