Уй-жой қурилиши ҳам кластерлар қўлига ўтади

Ҳар бир ҳудудда уй-жой қурилиш кластерлари ташкил этилади. Келгуси йилда уй-жой қурилиш кластерларини қўллаб-қувватлаш учун 150 миллион доллар ресурс жалб қилишга кўрсатма берилди.

Ушбу кластерларда хомашёдан тортиб тайёр маҳсулотгача ишлаб чиқариш занжири, лойиҳалаштириш, замонавий техника ва малакали мутахассислари бор қурилиш ташкилоти, сифатни назорат қилиш лабораторияси бўлиши шарт этиб белгиланади.

Шунингдек, мавжуд хомашё ёки йирик корхоналар атрофида қурилиш материаллари кластерларини ташкил этиш зарурлиги қайд этилди.

Фориш, Сариосиё, Булоқбоши, Қоровулбозор, Пахтачи, Чуст, Ўзбекистон, Оҳангарон ва бошқа туманларда янги ташкил этиладиган кластерлар инфратузилмасига 200 миллиард сўм ажратилади.

Келгуси йилда қурилиш материалларига ихтисослашган 24 та туманда геология ишларини ўтказишга 100 миллиард сўм ажратилади.

Янгиликлар