Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари даромади икки томонлама солиққа тортилмаслиги белгиланди

«Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси Қуйи палата депутатлари томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди. Унга кўра, меҳнат мигрантлари даромадлари икки томонлама солиққа тортилмайди.

Қонун лойиҳасининг мақсади қуйидагилардан иборат:

  • ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги муносабатларни қонун даражасида мустаҳкамлаш;
  • халқаро ҳужжатлардаги қоидаларнинг, хусусан, мажбурий меҳнатга, мигрантларнинг соғлиғига зиён етказувчи шароитларда ишлаш учун жалб этишга йўл қўймаслик каби қоидаларни миллий қонунга имплементация қилиш;
  • ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги давлат органлари ва нодавлат-нотижорат ташкилотларининг ваколатларини белгилаш;
  • фуқароларнинг мамлакат ташқарисидаги фаолиятини ташкил этиш, уларни уюшган ҳолда ишга жойлаштириш ҳамда чет эллик фуқароларни Ўзбекистонда меҳнат қилиш учун жалб этишнинг ҳуқуқий механизмини белгилаш.

Шунингдек, қонун лойиҳасида ҳукумат ва ваколатли давлат органларига меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, шароитини яхшилаш борасида чора кўриш вазифаси юклатилмоқда.

Янгиликлар