Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 25 мингдан ошди
Ўзбекистонда 12 август соат 17:00 ҳолатига кўра, 1 016 нафар бемор коронавирусдан тузалиб, республикада соғайганларнинг умумий сони 25 минг нафардан ошди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Маълум килинишича, айни вақтга қадар Ўзбекистоннинг 6 та ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 1 016 нафари соғайган. Жумладан:
Тошкент шаҳрида 720 нафар;
Тошкент вилоятида 215 нафар;
Қорақалпоғистон Республикасида 47 нафар;
Андижон вилоятида 14 нафар;
Наманган вилоятида ҳам 14 нафар ҳамда Навоий вилоятида 6 нафар бемор касалликдан тузалган.
Шундай қилиб, юртимизда 25 106 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 77 фоизни ташкил қилмоқда, дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
Аввалроқ Ўзбекистонда коронавирус беморларини даволашда қўлланиладиган тиббий буюм, техника ва дори воситалари рўйхатига ўзгартириш киритилгани маълум қилинганди.