Фарғонада «Captiva» йўл четидаги икки кишини уриб юборди
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида 31 декабрь куни «Captiva» йўл четидаги икки кишини уриб юборди.

Маълум бўлишича, С.Ш. исмли ҳайдовчи «Captiva» автомобилида ҳаракатланаётиб, руль бошқарувида чалғиган ва йўл четидаги пиёда ҳамда 75 ёшли велосипед ҳайдовчисини уриб юборган. Оқибатда велосипедчи А.Т. олган тан жароҳати билан шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.





