Сурхондарёда ЙПХ инспекторига пора таклиф қилган хорижлик ушланди

Сурхондарё вилоятида йўл-патрул хизмати ходимига пора таклиф қилган хорижлик қўлга олинди, деб хабар берди ИИВ Жамоат хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати.

Таъкидланишича, техник носозлиги мавжуд бўлган автомобил йўл-патруль хизмати ходими томонидан тўхтатилган. Текширув жараёнида Ҳиндистон фуқароси масъул ходимга 10 миллион сўм миқдорида пора таклиф қилган.

Натижада, хорижий фуқаро пул маблағларини пора сифатида топшириш вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилди. Автомобил эса белгиланган тартибда жарима майдончасига жойлаштирилди.

 

Ўзбекистон