Сурхондарёдаги мактабда ёнғин содир бўлди — видео

Термиз шаҳрида 17 май куни соат 10:00да С.Термизий кўчасида жойлашган 6-умумтаълим мактабида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ФВВ маълум қилмоқда.

Хабарга кўра, ҳодиса жойига Термиз шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 6 та ёнғин-қутқарув гуруҳи соат 10:05да етиб бориб, соат 10:15да ёнғин қуршаб олинган ва соат 10:40да тўлиқ бартараф этилган.

Қайд этилишича, ёнғин натижасида бино 2-қаватининг тахминан 120 кв.м майдонда ички ва том қисми ёниб зараланган.

Таъкидланишича, ёнғин оқибатида танжарохат олганлар йўқ.

Фото: xabar.uz

Шунингдек, ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

Аввалроқ, Тошкент Ботаника боғида ёнғин содир бўлди деб хабар қилган эдик.

Янгиликлар