Фарғонада ҳовлисида 20 туп кўкнори етиштирган шахс аниқланди
Ҳолат юзасидан 15 июнь куни Д.Э.га нисбатан ЖКнинг 276-М. 2 қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Маълум бўлишича, 5 июнь куни Фарғона вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ЖҚБ ходимлари томонидан Қўқон шаҳрида яшовчи Х. исмли фуқаронинг Транспортда ХТБ бошлиғи номига ёзган аризаси юзасидан ўтказилган тадбирда 1942 й.т. Фарғона вилояти Фурқат тумани Кўкдўппи қишлоғида яшовчи Д.Э.нинг яшаш манзили кўздан кечирилганда, ҳовлисининг олд қисмидаги 2 м/кв. экин майдонида 20 туп кўкнори ўсимлигига ўхшаш ўсимликлар ўсиб турганлиги аниқланган.
Шунингдек, ушбу ҳовлидаги қозонхона ичидан қуритиш учун илиб қўйилган, кўкнори ўсимлигининг пояларига ўхшаш ўсимликлар ҳамда унинг яшаш хонадонидаги шкаф ичидан бир дона полиэтилен пакетда кўкнори ўсимлигининг бошоқларига ўхшаш бўлган бошоқлар мавжудлиги аниқланган ва муҳрланиб олиб қўйилган.
Таъкидланишича, ИИО ФМБ ЭКБнинг 8 июнь кунидаги хулосасига кўра, полиэтилен пакетга солиб қўйилган 101 грамм Кўкнори хашаги, ҳовлидаги қозонхона ичидан олинган 839 грамм Кўкнори хашаги ва 20 туп ўсиб турган ўсимликлар Опийли кўкнори ўсимлиги эканлиги аниқланган.





