Наманганда эркак аёлини рашк сабаб пичоқлаб ўлдирди

Натижада аёл оғир тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, 23 июль куни соат 01:40 ларда Норин туманида яшовчи 1980 йилда туғилган фуқаро 1987 йилда туғилган турмуш ўртоғининг чевархонасига маст ҳолатда бориб, аёлини бошқа йигитлар билан телефонда гаплашаётганини айтиб, рашк қилиб ўзаро жанжаллашган ҳамда қўлида бўлган ош пичоқ билан ўнг билак соҳаси ва чап кўкрак соҳасига урган.

Ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан Жиноят кодекси 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Наманган вилояти ИИБ бошлиғи раҳбарлигида унинг ўринбосарлари, туман ҳокими, сектор раҳбарлари, масъуллар ва ҳудуд аҳолиси иштирокида ҳодисанинг муҳокамаси ўтказилди.

Аввалроқ, Жиззахда маст эркак ўзаро жанжал сабаб танишини пичоқлаб ўлдирди деб хабар берган эдик.

Янгиликлар