Ўзбекистонда 29 июль куни ҳаво бироз булутли бўлиши кутилмоқда

29 июль кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар бермоқда.

Фото: seasons

Хабарга кўра, Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятининг баъзи жойларида қисқа муддати ёмғир ёғиши момоқалдирок бўлиши мумкин. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 32-37 даражани ташкил этади.

Қайд этилишича, пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 33-35 даража атрофида бўлади.

Шунингдек, Фарғона водийси вилоятларининг тоғ олди худутларида баъзи жойларда қисқа муддати ёмғир ёғиши момоқалдирок бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23-28 даража бўлади.

Янгиликлар