Андижонда битирувчилар автомобиль ойнасидан чиқиб сайр қилишди ва жаримага тортилишди — видео

Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ушбу вазият юзасидан маълумот берди.

Хабага кўра, 25 май куни Андижон вилояти Пахтаобод туманида, ушбу ҳудудда хизмат олиб борган ЙПХ ходими томонидан жами 5 та «Lacetti» ва 1 та «Nexia-3» русумли автомобиллар тўхтатилган ва автомобиль ҳайдовчиларига нисбатан қоидабузарликлар бўйича тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситалари жарима майдонига жойлаштирилган.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси

Шунингдек, қоидабузарлик содир этган 11-синф битирувчиларининг ота-оналари, мактаб директори ва синф раҳбарлари ўртасида муҳокама ўтказилиб тегишли чоралар белгиланган.

Янгиликлар