Тошкентда «Matiz» автомобили кўприкдан тушиб кетди

Ҳайдовчи У.Н. тан жарохати олган ва унга тиббий ёрдам кўрсатилган, деб хабар бермоқда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси.

Фото: Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси

Хабарга кўра, 4 июль куни соат 18:00ларда Яшнобод тумани Охангарон шох кўчасида ҳайдовчи 1988 йилда тўғилган У.Н. «Matiz» русумли автомашинада ҳаракатланаётган вақтида бошқарувни йўқотган ва кўприк четидаги тўсиққа урилиб пастдаги қатнов қисмига тушиб кетган.

Фото: Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар