«Уялтирадиган эмас, дунё миққиёсига олиб чиқиб кўрсатадиган даражада» — Тошкентда «Мен террорчи эмасман. Ўлимим тарихи» фильмининг премьераси бўлиб ўтди
22 май куни Алишер Навоий номидаги киносаройида «Мен террорчи эмасман. Ўлимим тарихи »фильмининг премьераси бўлиб ўтди. Фильм намоишида оддий томошабиндан тортиб ўзбек киносининг юлдузлари ҳам иштирок этишди. Таниқли актёр Умид Искандаров ушбу фильмни дунё миққиёсига олиб чиқиш мумкин бўлган фильмлардан бири дея таъкидлади
«Бу фильмни нафақат ўзбекиликлар, балки бутун дунё кўриши керак деб ўйлайман, чунки ушбу фильмда тинчлик тарафдорлиги, ўсиб келаётган баъзи ёшларни хатолари ёрқин кўрсатиб берилган ч. Умуман кино уялтирадиган эмас, дунё миққиёсига олиб чиқиб кўрсатадиган даражада ». — деди Умид Искандаров.

Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссор Муҳаммад Али Искандаровга кўра кино реал воқеалар асосида суратга олинган бўлиб, унда 3-4 инсоннинг тақдири уйғунлаштирилган.
«Бир бирига боғлиқ бўлмаган инсонларнинг тақдирини ҳам уйғунлаштирганмиз. Фильмда 2012-2013 йилдаги воқеалар акс этган. Бўлиб ўтган воқеалар билан боғлиқ видео ва ҳужжатли фильмларни кўрган ҳолда эпизодларни қуриб чиққанмиз »- деди сценарий муаллифи.

Бу фильмнинг бошқа кинолардан фарқи нимада ва нега унинг примьера шов-шувли бўлди?
Фильм севги ва қайнона-келин мавзусидан зерикканлар учун яхши ҳордиқ бўла олади. «Мен террорчи эмасман» экшенга бой ва унинг жанг саҳналари табиий чиқиши учун максимал ҳаракат қилинган. Энг асосий ўзига ҳослик шуки, фильм автобиография кўринишида суратга олинган, яъни бош қаҳрамон камерани қўлида кўтариб юради ва томошабин атрофда бўлаётган воқеаларни айнан унинг кўзи билан кўради. Террористик гуруҳларга борича берилиб кетган инсонларнинг психологиясига баҳо беришни томошабинни ўзига қўйиб беради.
«Олим, матиматик, астроном бўлиши, халқимизга раҳмат олиб келиши мумкин бўлган ёшларимиз ҳар ҳил идеология ва кимнидир тузган режалари ваёсатларига аралашиб қолишяпди. Ҳозир ёш авлодни ҳимоя қилмасак 5-10 йилдан кейин азият чекиб қолишимиз мумкин », — деди Муҳаммад Али Искандаров
Фильм 22 майдан бошлаб юртимиздаги барча кинотеатрларида намоиш этилади





