Ўзбекистонда 23 июнь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
23 июнь кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар бермоқда.

Фото: ЎзА
Хабарга кўра, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда республика бўйича шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво 30-35 даражагача исийди.
Таъкидланишича, пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 33-35 даража бўлади.
Шунингдек, республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 22-27 даража бўлади.





