Сирдарёда «Lacetti»га ўрнатилган газ баллони портлади
Автомашинада бўлган икки нафар йўловчилар воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Хабарга кўра, 1 июнь соат 03:40 да Қашқадарё вилояти Зафар қишлоғида яшовчи фуқаро бошқарувидаги «Lacetti» автомашинаси Сирдарёнинг Янги Давр МФЙ ҳудудидан ўтувчи «Термиз-Тошкент» йўлида ҳаракатланиб кетаётган вақтда автомашинага ўрнатилган газ баллонида ёрилиш содир бўлган.
Қайд этилишича, натижада автомашинада бўлган икки нафар йўловчилар воқеа жойида вафот этган ҳамда ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи турли даражада жароҳат олиб Оқолтин тумани тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган.
Айни вақтда, вилоят ИИБ, ФВБ, ССБ ва Прокуратура ходимлари томонидан ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.





