Ўзбекистонда 8 июль куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

8 июль кундуз куни Ўзбекистон бўйича қуруқ ва жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Фото: uz.sputniknews.ru

Хабарга кўра, шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайади, шимолда ва чўл ҳудудларда 22-27 м/с гача кучайиши мумкин. Кундузги ҳарорат 40-43 даражага этади, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 44-46 даражагачани ташкил этади.

Қайд этилишича, пойтахтда қуруқ ва иссиқ об-ҳаво бўлади. Ҳарорат кундузи 41-43 даража бўлади.

Шунингдек, республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 30-35 даража бўлади.

Янгиликлар