Тошкент вилоятида фуқаро бошқа бир фуқарони бир мушт уриб, ҳушидан кетказди

Ижтимоий тармоқларир фуқаро ўзи билан тортишиб қолган иккинчи фуқарони бинонинг олдида бир мушт уриб, ҳушидан кетказгани акс этган видеотарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ изоҳ берди.

Аниқланишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 12 ноябрь куни Юқори Чирчиқ тумани Янги бозор ҳудудида жойлашган fastfood савдо шохобчасида икки фуқаро гап талашиши натижасида содир бўлган. Жанжалдан сўнг улар ўзаро гаплашиб олиш мақсадида шохобча ташқарисига чиққан вақтда 21 ёшли А.Қ. 26 ёшли Б.Т.нинг юз қисмига мушт туширган ва фуқаро ҳушини йўқотган.

Шундан сўнг унга биринчи ёрдам кўрсатилиб ўзига келтирилган ва ИИБга мурожаат ёки хабар берилмаган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳудудий ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Фуқаронинг тан жароҳати юзасидан экспертиза тайинланган.

Дастлабки маълумотга кўра, 26 ёшли Б.Т. шу куни мастлик ҳолатида бўлган ва у шохобча ичида ўзи билан жанжаллашган шахсни ва бошқаларни турли сўзлар билан ҳақорат қилган.

Янгиликлар