Боксчи Лазизбек Муллажонов мусобақалардан допинг туфайли вақтинча четлатилди

Боксчи ҳамда Олимпия ўйинлари чемпиони Лазизбек Мулложонов, допинг намунасида тақиқланган модда аниқланганлиги сабабли, вақтинча мусобақалардан четлатилди. Бу ҳақда Халқаро допинг-тест агентлиги (ITA) хабар бермоқда.

Мулложоновдан 2025-йил 11-июн куни мусобақадан ташқари олинган допинг назорати намунасида метастерон аниқланган. Метастерон синтетик анаболик андрогеник стероид бўлиб, мушакларнинг тез ўсишига ёрдам беради, куч ва чидамлиликни оширади.

Бутунжаҳон бокс антидопинг қоидаларига мувофиқ спортчи мажбурий вақтинчалик дисквалификация қилинган. Спортчи четлатишга эътироз билдириш ва уни олиб ташлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга, — дейлади расмий хабарда.

Мулложановга таҳлил натижалари тўғрисида маълумот берилди ва у В намунасидаги тестни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Агар В намунаси тести А намунаси натижасини тасдиқласа, бу антидопинг қоидаси расман бузилганлигини англатади.

ITA маълумотига кўра, Мулложановга ўз тушунтиришларини тақдим этиш имконияти берилади.

Янгиликлар