Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи ўзгарди
Ҳатамов Жаҳонгир Жўраевич Бош прокурор ўринбосари Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Тегишли тайинлов Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонида кўзда тутилган.
Tайинловга қадар Ж.Ҳатамов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурор ўринбосари лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, 1 август куни Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг икки мулозими лавозимидан озод қилиниб, департамент органларидан бўшатилди.





