Мирзиёев Хитойда юз берган сув тошқинлари сабабли Си Цзиньпингга ҳамдардлик ёллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Пекин шаҳри ва Хэбэй музофотида рўй берган кучли сув тошқинлари муносабати билан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди.

Хабарда кўплаб инсонлар қурбон бўлгани, жароҳат олгани ва катта талафотлар етказилгани таъкидланиб, барча жабрланганларга ҳамдардлик билдирилди.

Давлат раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига таскин-тасалли сўзларини йўллаб, жароҳатланганлар тез фурсатда шифо топишини тилади, —  дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Пекинда кучли ёмғир 23-29 июл кунлари ёғишни бошлади. Ҳодиса натижасида, энг кўп Миюнь, Хуайжоу, Яньцин и Пингу ҳудудлари жаб кўрди. Тошқин қурбонларининг умумий сони 40 нафардан ошган.

Жаҳон