Тошкентда айрим автобус йўналишлари ўзгартирилди

Сергели туманининг Қумариқ кўчасида вақтинчалик ёпилиш ва йўналишлар ҳаракатида ўзгаришлар бўлди. Бу ҳақда шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси маълум қилди.

Қайд этилишича, 2025-йил 2–15-октабр кунлари ушбу туманидаги Қумариқ кўчаси 325 мм диаметрли ва умумий узунлиги 1000 метр бўлган иссиқлик тармоқларини алмаштириш ишлари муносабати билан ёпилади.

Шу сабабли қуйидаги автобус йўналишлари ҳаракати ўзгартирилади:
• 61-йўналиш – А.С. Банокатий, Г. Алиев, Темирйўлчилар, Кичик ҳалқа йўли, Бобур кўчалари орқали;
• 106-йўналиш – Сарикўл, Кичик ҳалқа йўли, Бобур кўчалари орқали;
• 40-йўналиш – Бобур, Кичик ҳалқа йўли, Туркистон кўчалари, Тошкент вокзали, Темирйўлчилар, А.С. Банокатий кўчалари орқали РЭТ заводи бекатигача;
• 66-йўналиш – Қумариқ, Бобур, Кичик ҳалқа йўли, Туркистон кўчалари, Тошкент вокзали, Меҳржон, 8-Март, Эски Сарикўл, Янги Замон, Сарикўл, А.С. Банокатий кўчалари орқали РEТ заводи бекатигача;
• 52-йўналиш – Локомотив кўчаси бекати ва Тошкент вокзали оралиғида.

Йўловчилардан вақтинчалик ўзгаришларни инобатга олиб, сафарларини олдиндан режалаштириш сўралди. Шунингдек, таъмирлаш ишлари давомида кўчаларда тирбандлик ортиши эҳтимоли мавжулиги туфайли, йўналишлар ҳаракатига қўшимча ўзгаришлар киритилиши билдирилди.

Ўзбекистон