Ўзбекистоннинг U-23 Осиё кубоги гуруҳ босқичидаги рақиблари маълум бўлди

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги–2026 нинг гуруҳ босқичидаги рақибларини билиб олди.

Қура натижасига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси «C» гуруҳидан жой олган бўлиб, унда Жанубий Корея, Эрон ва Ливанга қарши баҳс олиб боради.

Умумий ҳолда қуръа ташлашнинг тўлиқ натижалари қуйидагича шакланди:

• А гуруҳи: Саудия Арабистони, Вьетнам, Иордания ва Қирғизистон;
• B гуруҳи: Япония, Қатар, БАА (Бирлашган Араб Амирликлари) ва Сурия;
• C гуруҳи: Ўзбекистон, Жанубий Корея, Эрон ва Ливан;
• D гуруҳи: Ироқ, Австралия, Таиланд ва Хитой.

Эслатиб ўтамиз, U-23 Осиё кубоги 2026 йилнинг январ ойида Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон