Ўзбекистон ва Озарбайжон 2027-йилги FIFA U-20 Жаҳон чемпионатини қабул қилади 

Ўзбекистон ва Озарбайжон 2027 йилда U-20 футбол бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади, деб хабар бермоқда УФА матбуот хизмати.

Бугун 2 октябр куни FIFA Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда кун тартибидан ўрин олган муҳим масалалар қаторида 2027-йилги 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги FIFA Жаҳон чемпионати мезбонлари аниқланди.

Унга кўра, Ўзбекистон ва Озарбайжон биргаликда ёшлар ўртасидаги Мундиалга мезбонлик қилиши белгиланди. Мазкур мусобақа FIFA томонидан ўтказиладиган миллий терма жамоалар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидан кейинги иккинчи нуфузли мусобақа ҳисобланади.

Шндай қилиб, 2027-йилда дунёнинг енг иқтидорли ёш футболчилари FIFA U-20 Жаҳон чемпионатида иштирок етиш учун Ўзбекистон ва Озарбайжонда тўпланишади.

Ўзбекистон