Андижонда ўқитувчилар меҳнат таътилида таъмирлаш ишларига чиқарилди

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида, ўқитувчиларининг мактаб таъмири ишларига жалб қилинганлиги ҳақида ҳабар тарқалмоқда. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги холат юзасидан расмий изоҳ берди.

Аниқланишича ҳолат Марҳамат туманидаги 42-умумтаълим мактаби ўқитувчилари билан юз берган. Улар меҳнат таътилида бўлганига қарамай, мактабда чақирилган.

Айни вақтда мазкур ҳолат Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан қатъий назоратга олингани ҳамда атрофлича ўрганилаётгани айтилмоқда.

Юқоридаги ҳолатга сабабчи бўлган масъул ходимларга нисбатан белгиланган тартибда таъсир чоралари кўрилиши таъминланади, — дейилади расмий хабарда.

Шунингдек, ҳолат юзасидан Андижон вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан хам дастлабки муносабат берилди.

Масала ўқитувчиларнинг қадр қиммати билан боғлиқ. Шу сабабли, ҳолат вилоят ҳокими томонидан алоҳида назоратга олинган, — деб билдирилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги Қонунида педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш тақиқланади. Шунингдек, уларни бирон-бир шаклда меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.

 

Ўзбекистон