Андижонда кўп қаватли уйларнинг бирида газ портлади

Андижондаги кўп қаватли уйларнинг бирида газ портлади. Уй эгаси ва унинг набираси 50 фоиз термик куйиб, шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда ФВВ хабар қилди.

Фото: ФВВ

Хабарга кўра, 12 март куни соат 17:22 ларда Андижон шаҳар 1-сон МФЙ 2-кичик даҳа Фурқат кўчаси 24-уй 9-хонадонда газ ва ҳаво аралашмаси чақнаши натижасида ёнғин келиб чиққан. Содир бўлган ёнғиндан яшаш хонадонининг 50 квадрат метр майдони ва уй-рўзғор буюмлари зарар кўрган.

Қайд этилишича, воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 4 та ёнғин ўчириш экипажи ва 1 та автонарвони соат 17:25 да етиб борган ва ёнғин соат 17:28 да ўраб олинган ҳамда 17:40 да тўлиқ бартараф этилган.

Таъкидланишича, тахминан, 1200 квадрат метр майдонида том қисми ва қўшни хонадонлар ёнғиндан сақлаб қолинган.

Маълум бўлишича, чақнашнинг асосий сабаби табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши, деб тахмин қилинмоқда.

Янгиликлар