Коронавирус: антирекорд яна янгиланди

23 июль куни Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар сони 773 нафарга, пневмония қайд этилганлар сони эса 507 нафарга етди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, 23 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 123 559 (+773) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 68 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 21 нафари Андижон вилоятида,
  • 17 нафари Бухоро вилоятида,
  • 94 нафари Жиззах вилоятида,
  • 14 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 12 нафари Навоий вилоятида,
  • 33 нафари Наманган вилоятида,
  • 85 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 27 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 88 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 81 нафари Фарғона вилоятида,
  • 29 нафари Хоразм вилоятида,
  • 95 нафари Тошкент вилоятида,
  • 109 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Қайд этилишича, кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 93 нафар,
  • Бухоро вилоятида 28 нафар,
  • Жиззах вилоятида 104 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 17 нафар,
  • Навоий вилоятида 13 нафар,
  • Наманган вилоятида 41 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 24 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 64 нафар,
  • Фарғона вилоятида 84 нафар,
  • Хоразм вилоятида 32 нафар,
  • Тошкент вилоятида 63 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 96 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 117 962 (+659) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 826 нафарни ташкил қилди.

Аввалроқ, Ўзбекистонда COVID-19’дан яна беш киши вафот этган эди.

Янгиликлар