«Ўзбекистон юристлар кунини ташкил қилишни таклиф этаман», — Акмал Саидов
21 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда Tez News мухбири хабар берди.

Хабар берилишича, мамлакатда юридик фан ва таълим тизимини такомиллаштириш, уларнинг ҳалқаро таълим майдонидаги рақобатбардошлигини таъминлаш ва юридик кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов таклифлар билдирди.

«Давлат ва ҳуқуқ журналини чоп этиш ва Ўзбекистон юристларининг кунини ташкил қилишни таклиф этаман», — деди Акмал Саидов.
Қайд этилишича, қонун лойиҳаларини ўзбек тилида тайёрлашни тўғри йўлга қўйиш мақсадида қонунчиликка оид атамалар изоҳли луғати ишлаб чиқилади.

Шунингдек, Тошкент давлат юридик университети ректори Рахимжон Хакимов давлат органи ва муассасаларига грандлар ажратиш таклифини билдирди.





