Ўзбекистондаги мактабларда кўпроқ қайси хорижий тиллар ўрганилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистонда 2020-2021-ўқув йили бошига ўқувчиларни ўқитиладиган тиллар ҳақида маълум қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.

Фото: uzreportnews
Хабарга кўра, республикадаги мактабларда ўзбек тилини ўрганаётган ўқувчилар сони 5352,1 минг кишини ташкил этган.
Бошқа тиллар кесими бўйича:
- Қорақалпоқ тили – 126,5 минг киши;
- Рус тили – 642,5 минг киши;
- Қозоқ тили – 56,1 минг киши;
- Инглиз тили – 0,8 минг киши;
- Қирғиз тили – 7,5 минг киши;
- Тожик тили – 69,4 минг киши;
- Туркман тили – 10,9 минг киши.
Шунингдек, мактабларда таълим олаётган ўқувчиларнинг 51,4 фоизини ўғил болалар ва 48,6 фоизини қиз болалар ташкил этмоқда.