⚡️Тест синовлари очиқ майдонларда ўтказилади

Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида Республика махсус комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши якунланди, деб хабар бермоқда ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ўзининг Тelegram каналида.

Хабарга кўра, йиғилишда коронавирус тарқалишининг олдини олиш, аҳолининг муайян қатламини оммавий вакцинациялаш ишларини ташкил қилиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, жорий йилги тест синовларини август ойида очиқ майдонларда (стадионлар, хиёбонлар) ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинди.

Янгиликлар