Пойтахт туманларининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинчa узиб қўйилади

9 июль куни Яшнобод туманинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Hududgaz Poytaxt газ таъминоти филиали матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: rg.ru

9 июль куни 2021-2022 йиллар куз — қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Султон Машҳадий кўчасидаги ер усти Д-108 мм ўрта босимли ва Паркент кўчаси 38 уй олдидаги ер усти Д-76 мм паст босимли газ қувурларидаги газ сизиб чиқиш ҳолатларини бартараф этиш ишлари амалга ошириш режалаштирилган.

Таъкидланишича, ушбу ишларни бажаришда 9 июль куни соат 11:00 дан 18:00 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларига газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади:

  • Паркент кўчасидаги 6 та кўп қаватли уйлар, 120 та хонадон;
  • Султон Машҳадий ва Паркент кўчаларидаги маиший корхоналар.

Янгиликлар