Ўзбекистонда овчиларга овчилик назорати инспектори мақоми берилади

Вазирлар Маҳкамасининг «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида овчилар жамоат бирлашмалари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан Овчилик назоратининг жамоатчи инспектори тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланган бўлиб, унга кўра:

  • жамоатчи инспекторларнинг фаолияти адлия органларида давлат рўйхатидан ўтказилган овчилар жамоат бирлашмалари таркибида ташкил этилиши мумкин;
  • инспекторлар сони овчилар бирлашмалари сонидан ва уларнинг жойлашувидан келиб чиқиб белгиланади;
  • инспекторлар ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширадилар, улар билан меҳнат шартномаси расмийлаштирилмайди ва иш стажи ҳисобланмайди;
  • инспекторлар вазифаларни бажаришга фақат иш жойидан бўш вақтларида жалб этилиши мумкин;
  • ариза 30 кун ичида овчилар жамоат бирлашмаси раҳбарлик органи томонидан Экология вазирлиги Ўрмон хўжалиги агентлиги ҳамда ички ишлар органларининг вакиллари иштирокида кўриб чиқилади;
  • ариза қаноатлантирилганда шахсга 3 йил муддатга тегишли гувоҳнома берилади.

Жамоатчи инспекторнинг асосий вазифалари:

  • табиатни муҳофаза қилишга масъул давлат органларини, шунингдек, овчилик бирлашмаларини, табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабардор қилиш;
  • соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва аниқлашга қаратилган, табиатни муҳофаза қилишга масъул инспекторлар томонидан ўтказилаётган патруллик рейдларида иштирок этиш;
  • ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни чегараолди ҳудудлардаги бегона ва шубҳали шахслар ҳақида хабардор қилиш.

Қуйидагиларни белгиловчи Қуролдан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига ўқитиш бўйича қисқа муддатли махсус ўқув курслари тўғрисида низом тасдиқланмоқда: курсга қабул қилиш; ўқув дастури ҳажмини белгилаш; тегишли гувоҳнома бериш; курсларни тамомлаган шахсларни реестрини юритиш тартибини.

Янгиликлар